Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Малака ошириш институтида Гендерга оид аудитни ўтказувчи ишчи гуруҳ аъзолари учун ўқув семинар бўлиб ўтди.
Унда сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин- қизлар мавқеини ошириш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда фаол иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-кувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар такидланди.


Гендерга оид аудит тасдиқланган уч йиллик режага асосан Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик назорати доирасида ўтказилиши ва унинг асосий вазифалари белгиланди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришда гендерга доир комплекс ёндашувни жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича зарур назарий ва амалий тавсиялар берилди.
Мадина ПЎЛАТ қизи
Суратлар муаллифи: Қувонч Тўраев
