Куни кеча Абдураҳмонов футболчиларга эълон қилган совғаларни берди, ҳатто улардан бирига Santa Fe автомобили совға қилинди.
Савол туғилади: Ҳоким бу пулни қаердан олди экан? Ахир вилоят бюджети пули халқ депутатлари вилоят кенгаши розилигисиз берилмаслиги қонунда белгиланганку. Аммо вилоят кенгаши раиси ҳам ўзлари-ку…

Дарвоқе! Бугун андижонлик банкирлар эрта тонгдан бадантарбия қилишга мажбурлангани ижтимоий тармоқларни гуллатяпти.
Яна савол қуйилиб келяпти: Бу Андижон ўзи Ўзбекистонга қарайдими ёки алоҳида давлатми? Балки Ўзбекистонни ҳам АҚШ каби алоҳида ўз қонунларига эга штатларга бўлиб олармиз. Кейин, бунақа «хурмача» қарорларни қанча ўйлаб топишса чидаса бўларди! Аксинча, жуда ғалати кўриняпти-да. Ё адашдикми?
Гулруҳ ОДАШБОЕВА
ishonch.uz
