«Ўзтемирйўлйўловчи» қатор йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинганини маълум қилди

36

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар беришича, техник сабабларга кўра 2023 йилнинг 13-14-15 сентябрь кунлари бир қатор йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади.

Жумладан, 2023 йилнинг 13 сентябрь куни 4-сонли «Тошкент — Қарши» йўналиши.

2023 йилнинг 14 сентябрь куни:

3-сонли «Қарши — Тошкент» йўналиши,
4-сонли «Тошкент — Қарши» йўналиши,
80-сонли «Тошкент — Термиз» йўналиши,
79-сонли “Термиз — Тошкент” йўналиши,
682-сонли “Қумқўрғон — Сариосиё” йўналиши,
681-сонли “Сариосиё — Қумқўрғон” йўналиши,
16/15-сонли «Тошкент -Қарши — Тошкент» йўналиши.
Шу куни 760-сонли «Тошкент — Қарши» йўналишида поезд Тошкент бекатидан

Самарқанд бекатигача ҳаракатланади:

Тошкент 8:00 — Самарқанд 10:08

759-сонли «Қарши — Тошкент» йўналишида поезд Самарқанд бекатидан Тошкент бекатигача ҳаракатланади:

Самарқанд 17:58 — Тошкент 20:08

2023 йилнинг 15 сентябрь куни:

3-сонли «Қарши — Тошкент» йўналиши.

«Ўзтемирйўлйўловчи» шу кунларга сотилган чипталар суммаси тўлиқ қийматда қайтарилишини билдирган.