Шўрчилик бахши Ўзбекистон номидан халқаро танловда иштирок этади

747

Шўрчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, “ТУРКСОЙ» халқаро ташкилоти ташаббуси билан 2021 йилнинг 30 октябрь ва 1 ноябрь кунлари Туркия давлатининг Анқара шаҳрида Туркий халқлар шоирлари, бахши ва оқинлари ўртасида халқаро танлов бўлиб ўтади. Мазкур  танловда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистонлик иштирокчилар билан бир қаторда шўрчилик бахши, «Шуҳрат» медали соҳиби Бахтиёр Артиковнинг иштирок этиши белгиланган.

Бахшичиликда ўз йўналиши ва ижросига эга бўлган иқтидорли бахшимизнинг халқаро танловдаги иштирокига улкан зафарлар тилаймиз!

 

З. НАМОЗОВА