Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Бундан бир неча йиллар муқаддам беморнинг касаллигига қараб 1-, 2-, 3-гуруҳ ногиронлиги белгиланар, ҳар бир гуруҳдаги ногиронга ишлашга яроқли ёки яроқсизлигига қараб имтиёзлар, ёрдам пуллари берилар эди.
Лекин негадир кейинги йилларда 3-гуруҳ ногиронлиги бор шахслар учун имтиёзлар чекланди. Тўғри, уччала гуруҳ ҳам касалликнинг кечиши, унинг асоратларига қараб ногирон деб белгиланади.
Табиийки, 3-гуруҳга лойиқ топилган беморлар ҳам доимий даволаниб туради, кўрикдан ўтади. Шундай экан, бу гуруҳ ногирони ҳам мавжуд имтиёзлардан фойдаланиши керак эмасми?
Раъно Маҳкамова
Тошкент шаҳри
