Монополияга қарши курашиш қўмитасига!
«UzAutoMotors» компанияси «Chevrolet Lacetti» ва «Chevrolet Labo» автомобилини октябрь-ноябрь ойларида кутаётган харидорларга машиналарни етказиб бериш муддати икки ойга узайтирилганини маълум қилди.
Бунга компанияга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар сабаб қилиб кўрсатилган. Аммо шу ўринда савол туғилади: буюртма қабул қилинган экан, ўзига боғлиқ бўладими, бўлмайдими, фарқи йўқ, шартнома бажарилиши керак эмасми? Ваҳоланки, харидор ҳали йўқ машинага неча ой олдин пул тўлаб қўйган…
Компаниянинг бахтига халқимизнинг бағрикенг. Агар хорижда шундай ҳолат кузатилганда, «кечиримингни пишириб е» дея шартнома бандлари ўз вақтида бажарилмагани учун ҳақ ундириларди. Нега UzAutoMotorsнинг бу каби «ўйинлари» ҳар доим кечирилавериши керак? Ёки бу компания қонун доирасидан ташқаридами?
Мутасадди идоралар бу ҳолатни қандай изоҳлар экан?
Дурдона Рофиева
Тошкент шаҳри
