Ўзбекистон солиқ қўмитасига
Бугун буюм бозорларидан маҳсулот сотиб олганда, ҳисоб-китоб нақд пул ёки сотувчи банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилмоқда. Деярли барча дўконларда тўлов терминали хизмат кўрсатмаяпти. Тадбиркор терминали «блок» бўлганини айтиб ёки «шароит»ини тушунтириб, харидорга буюмни пул ўтказиш йўли билан сотиб олишни таклиф қилмоқда.
Тўғри, мобиль иловалар орқали пул ўтказмаси амалга оширилганда, маблағнинг бир қисми «Cashback» орқали жамғариб борилади. Лекин истеъмолчи маҳсулот нархи билан бирга пул ўтказганлик учун олинадиган фоиз миқдорини ҳам тўлашга мажбур бўлмоқда.
Назорат тадбирларини олиб борувчи солиқ идораси ходимлари бундан хабардорми? Бунга қарши бирон чора кўриляптими?
Хадича МАМАДАЛИЕВА,
Сирдарё вилояти,
Боёвут тумани
