Дунё санъати

1094

Озарбайжонда Боку мусиқа академиясининг 100 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди

Озарбайжон давлат академик филармониясида Узейир Ҳожибейли номидаги Боку мусиқа академиясининг 100 йиллиги муносабати билан Москва университетининг Боку филиали профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида концерт-учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Филармония матбуот хизмати  хабар бермоқда.

Боку мусиқа академиясининг 100 йиллигини нишонлаш доирасида Озарбайжон ва хорижий университетлар билан ижодий концерт-учрашувлар тез-тез ташкил этилмоқда. Бу галги концерт дастурини хизмат кўрсатган артист Фуад Иброҳимов бошчилигидаги Узейир Ҳожибейли номидаги Озарбайжон давлат симфоник оркестри ташкил этди.

Тадбирнинг очилишида Озарбайжон халқ артисти, профессор Заҳра Гулиева Боку мусиқа академиясининг ривожи тарихи,  мазкур даргоҳдан етишиб чиққан истеъдодли созандалар ҳақида гапирди. Концерт дастури Ўғтай Зулфугаровнинг “Қувончли халқим” қўшиғи билан бошланди. Сўнгра хизмат кўрсатган артистлар Сабина Асадова ва Илҳом Назаров, СССР халқ артисти Фарҳод Бадалбейлининг “Аве Мария” асарини, Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист Соҳиб Пошозода Васиф Адигезаловнинг “Чиннигуллар” романси ва “Кавалкада” спектаклини ижро этишди.

Озарбайжон халқ артистлари Егиана Охунова ва Мурод Ҳусейновлар Тофиқ Гулиевнинг “Қайтағи” спектаклини маҳорат билан ижро этиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Концерт давомида Илҳом Назаров томошабинларга Фридрих Генделнинг “Риналдо” операсидан ария ижро этиб,  мухлислар қалбини забт этишга муваффақ бўлди. Концерт тадбири  томошобинларга жуда манзур бўлди.

Зебо НАМОЗОВА

тайёрлади