Илҳом Алиев 2022 йилни “Шуша йили” деб эълон қилди

1201

      “Биз 2022 йилда Шуша шаҳрининг 270 йиллигини нишонлаймиз. Шуша шаҳрига 1752 йилда Панахали хон асос солган ва янги йилда ушбу санани тантанали нишонлаймиз. Мазкур сана ва Шуша шаҳрининг жадал тикланиши муносабати билан янги йилни “Шуша шаҳри йили” деб номлайман” – деб эълон қилди бутундунё озарбойжонлари бирдамлиги кунида  Президент Илҳом Алиев.

Бу кунни озарбойжлнликлар жуда катта тантана билан нишонлайдилар. Шушанинг арман босқинчилари томонидан ишғол этилиши ва шу билан боғлиқ барча воқеалар хаттоки чет элда яшовчи озарбойжонларни ҳам катта қайғуга солиб, арманлар билан бўлган мудхиш алоқалар уларнинг дилини хомуш қилган. Эндиликда эса барчаси ўзгарди, Шуша ерлари озод этилди. Озарбойжонликлар ҳеч қачон димоғдор бўлмаган, лекин улар доим ўз кучларига ишонишган.

“Бугунга келиб бутун дунёда яшовчи озарбойжонлар бошларини мағрур кўтарганча ўз она юртлари тарихи билан ғурурланишади, — дейди Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев.

 

Зебо Намозова,

 “Ishonch.uz