Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев маҳаллий телеканалларга интервью берди

853

“Trend.az”  расмий сайтининг хабар беришича, интервьюда давлат раҳбари  журналистларнинг 2021 йилда Озарбайжонда  иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилган ишлар, Арманистон билан  муносабатлар, озод қилинган ҳудулардаги тиклаш ишлари ва мамлакатнинг ташқи сиёсати билан боғлиқ саволларга жавоб берган.

Интервьюда айтилишича, мамлакатнинг 2021 йил 11 ойлик якунларига кўра иқтисодий ўсиши 5 фоиздан ошган. Нонефт иқтисодиёт 7,2 фоизга, умумий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5 фоиздан ортиққа, нонефт саноат  эса 20 фоиздан ошиққа ўсган.

Шунингдек, суҳбатда Озарбайжон   миллий валютасининг барқарорлиги кузатлаётгани  ва  сўнгги йилларда мамлакат урушга катта аблағ ажратганига қарамасдан, иқтисодий ўсиш қувонарли бўлгани,  манат қадри пасаймагани, аксинча одамларнинг миллий валютага ишончи ошгани таъкидланган.  Мамлакатда валюта заҳиралари 2,5 миллиард долларга ошган, шу билан бирга,  йил охирига келиб экспорт импортдан юқорилаб,  ижобий салдо 10 миллард доллардан ортиқни ташкил этган. Суҳбатда журналистлар шу каби муҳим саволларга Президентдан жавоб олишди.

Зебо НАМОЗОВА тайёрлади