Илҳом Алиев Ганжа ёдгорлик мажмуасининг пойдеворини қўйди

2396

30 январь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ганжа ёдгорлик мажмуасининг илк  пойдеворини қўйди.

Давлат раҳбари дастлаб мажмуа ташкил этиладиган ҳудуд билан танишди ва мазкур  мажмуа яратилиши сабабларига тўхталди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Арманистон қуролли кучлари 4, 5, 8, 11 ва 17 октябрь кунлари Ганжага «Точка-у», «Торнадо», «Скад» ва бошқа ракеталари билан ҳужум қилди. Натижада кўплаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Хусусан, 26 нафар ҳалок бўлганларнинг  6 нафари болалар эди. Бундан ташқари 142 нафар одам турли даражадаги тан жароҳатлари олган бўлса, уларнинг 31 нафарини болалар ташкил этганди.

Буларни аянч билан эслар экан, Президент Илҳом Алиев Арман қуролли кучларининг Ганжа шаҳрига ракета ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган тинч аҳоли хотирасига гул қўйди.

Можаролар ҳудудидан ташқарида жойлашган майдонда тақиқланган бомбалардан фойдаланиш мумкин эмасди. Аммо шунга қарамасдан 1993 йилда Арманистон томонидан ратификация қилинган Женева конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар, шунингдек, урушнинг ахлоқий кодексини ва ҳар қандай ахлоқий меъёрларни ўз ичига олган халқаро ҳуқуққа зид иш тутилди. Бу  мудҳиш ҳужумнинг таърифи «ёмон ҳужум» дир. Урушнинг биринчи кунидан бошлаб Озарбайжон ҳеч қачон фуқаролар яшаётган ҳудудларга ўт очмади, фақат қонуний ҳарбий объектларни зарарсизлантирди, жанг майдонида қасос олди.

–Арманистоннинг ракета ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли хотирасини бу меъмориал мажмуага ташриф буюрган ҳар бир киши ҳурмат билан ёд этади, – деди Илҳом Алиев Ганжа ёдгорлик мажмуасига пойдевор қўйиш жараёнида.

 

Зебо НАМОЗОВА тайёрлади