Жажжи болажонлар икки буюк сиймо ижоди билан танишдилар

5574

Февраль ойида барча таълим даргоҳларида Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Мирзо Бобур таваллудига бағишланган ижодий-маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Сергели туманидаги “Хумо” номли 599-сонли МТТнинг ҳам барча гуруҳларида икки буюк сиймога бағишланган очиқ машғулотлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, “Камалак” гуруҳида Алишер Навоий бобомизга, “Ғунчаой” гуруҳида эса Мирзо Бобур бобомиз ҳаёти ва ижодига бағишланган қизиқарли тадбирлар ўтказилди.

Очиқ машғулот давомида жажжи болажонлар томонидан боболаримиз асарларидан саҳна кўринишлари ижро этилди, ғазаллар ёддан ўқилди. Миллий кийимдаги болажонлар халқ куйларига рақс тушишди. Гуруҳ тарбиячилари ўғил-қизларга икки буюк аждодимиз ҳақида сўзлаб бердилар.

 

Нодира Иброҳимова