Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳамммад Бобур таваллуди санаси муносабати билан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида “Аждодларга чексиз ҳурмат ва эҳтиром” номли маънавият соати ўтказилди.
Тадбирда буюк бобокалонимизнинг ҳаёт ва ижод йўли, у қолдирган бебаҳо илмий асарларининг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, илмий салоҳияти, инсон тафаккурини юксалтиришдаги ўрни муҳим экани таъкидланди.
Бобокалонимиз меросини келажак авлодларга етказишда шу миллатнинг ҳар бир вакили масъуллиги қайд этилди. Тадбир сўнгида унинг ҳаёти ва ижодига доир видеоролик намойиш этилиб, шеъру ғазалларидан намуналар ўқилди.
Ғолиб САФАРОВ,
Бухоро вилояти кўп тармоқли
тиббиёт маркази бошланғич
касаба уюшма қўмитаси раиси
