2022 йил 23 март куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг мамлакатимизга Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида мамлакатимиз ва Туркий давлатлар ташкилоти ўртасидаги кўп қиррали мунoсaбaтлaрнинг бугунги ҳoлaти вa истиқбoллaри муҳoкaмa этилди. Бинали Йилдирим Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида мамлакатимизда сўнгги олти йил мобайнида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижаларини кўришдан бахтиёр эканлигини изҳор этди. Айниқса, Президент Ш.М.Мирзиёевнинг конструктив сиёсат юритиши Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантиришнинг асоси эканини таъкидлади.
Учрашувда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо ва транспорт соҳаларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.



