Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари Хўжайли геноцидини дунёда тан олиш учун зарур ҳаракатларни амалга оширади

875

2022 йил 22 – 23-март кунлари Исломобод шаҳрида (Покистон) Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг “Бирлик, адолат ва тараққиёт йўлида ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусидаги 48-сессиясида “Хўжайли қирғини қурбонлари билан бирдамлик” резолюциясини қабул қилди.

Расмий маълумотларига кўра, резолюцияда Арманистон Республикаси қуролли кучлари томонидан 1992 йил февраль ойида Озарбайжоннинг Хўжайли шаҳри ва бошқа босиб олинган ҳудудларида тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчиларга нисбатан содир этилган оммавий ваҳшийликлар кескин қораланган ва  ИҲТга аъзо давлатлар ушбу ёзувликларнинг бутун дунё жамоатчилиги томонидан геноцид сифатида тан олиниши зарурлигини баён этган.

Кенгашга аъзо давлатлар ўз муҳокамасида Хўжайли шаҳрида ва Озарбайжоннинг бошқа босиб олинган ҳудудларидаги можаролар давомида содир этилган жиноятлар маҳаллий ва халқаро миқёсда ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар ва геноцид деб тан олиниши йўлида зарур барча чораларни кўришга келишиб олишган.

Резолюцияда  шунингдек, “Хўжайли учун адолат” халқаро кампанияси фаолияти ҳам юқори баҳоланиб, ташкилотга аъзо давлатлар ушбу кампанияни қўллаб-қувватлаш ва унда фаол иштирок этишга таклиф этилган.

З.Намозова тайёрлади