Тошкент шаҳри Сергели тумани 300-сонли ИДУМнинг мактаб она тили ва адабиёт ўқитувчиси Лолаева Дурдона Рахматовна Қозоғистон Республикасининг Нур-Султан шаҳрида МДҲ давлатларининг ёш педагоглари ўртасида бўлиб ўтган «Йилнинг энг яхши педагоги-2021» кўрик-танловида иштирок этиб, фахрли 1- ўринни қўлга киритди ва олтин медал соҳиби бўлди.
Бу улкан ютуқ ва унвонга эришиш йўлида беминнат ёрдамини аямаган халқаро танлов ғолибининг илмий раҳбари, мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони соҳибаси, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Абдуллаева Малика Маҳмуджановнанинг ўрни беқиёсдир.
Дурдона Лолаева Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси муаллифи, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80-йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда «Шеъриятда юлдуздек чақнаган шоир» номли маърузаси билан қатнашган.
2016 йилдан то ҳозирги кунга қадар мактабнинг “Кичик академия”си қошида Малика Маҳмуджановна раҳбарлигида очилган “Нозанинбегим” номли миллий либослар уйи раҳбари.
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси бўйича uzbekcoders сайтида видеодарслар орқали лабаратория ишларини бажариб сертификат соҳиби бўлган.
Ўзбекистон Халқ таълими Вазирлиги томонидан барча педагоглар учун «УСТОЗ-2021» мега танловининг 1-босқичдаги иштироки учун ташаккурнома билан тақдирланган.
Ўзбек тилини нуфузини ошириш мақсадида давлат тилини янада кенг тарғиб қилиш, ёшларни хатосиз ёзишга ундаш ҳамда китобхонликка қизиқтириш мақсадида ташкиллаштирилган “Тил билимдонлари” танловининг 2-босқичида “Фаол тарғиботчи” номинациясида ғолиб бўлгани учун тақдирланган.
Сергели ТХТБ томонидан 2021 йил март «Энг яхши тадбир», 2021 йил октябр ойида «Энг яхши анимацион дарс» кўрик танловида 1-ўрин соҳиби бўлган.
2022 йили 22-28 март кунлари “GLOBAL LEADERS WEEK”
конференциясида иштирок этиб, 7 хил йўналишда 7 та серитификатни қўлга киритди. “Энг яхши нотиқ”, “Энг яхши қалам соҳиби”, “Энг яхши ёш раҳбар” номинациялари ғолиби. Халқаро ва республика илмий журналларда 50 дан ортиқ мақолалари чоп этилган.



