Жамоа шартномаси талабларига қатъий амал қилинган ташкилотда меҳнат қонунчилиги бузилишига йўл қўйилмайди.
Яқинда жамоамиз йиғилишида мактаб директори ва касаба уюшма қўмитаси раисининг жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан ҳисоботлари тингланди ҳамда фаолият бир овоздан тасдиқланиб, жамоа шартномасига 2022 йилда киритилган қўшимчалар маъқулланди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳужжат бандларининг 2020 йилда бажарилиши доирасида ҳар бир ходимга сарфланган маблағ 924 минг 800 сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда ушбу маблағ 2 миллион 640 минг сўмга етди. Жумладан, 2020-2021 ўқув йилида 20 нафар фаол ишлаган педагогга 7 миллион 291 минг сўм миқдорида устамалар тўланди. 12 нафар педагогга 21 миллион 450 минг сўм миқдорида мукофот пуллари берилди.

Ёш авлод таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшган, ҳозир кексалик гаштини сураётган устозлар ҳолидан мунтазам хабар олиб турилмоқда. Ходимларни юбилей саналари муносабати билан рағбатлантириш анъанага айланган.
Ўтган йилда битирувчиларимизнинг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичи ҳам юқори бўлди. Шу боис мактаб директори Шарофат Аллабергановага «Хонқа» санаторийсида ўз соғлиғини мустаҳкамлаши учун бепул йўлланма тақдим этилди.
Касаба уюшма қўмитамиз ўз вазифаларини тўлақонли бажариши учун алоҳида хона ажратилиб, барча шароитлар яратиб берилган. 2021 йилда ўтказилган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловида мактаб касаба уюшма ташкилоти туманда ва вилоятда фахрли биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичида совриндор бўлгани ушбу шароитлар самарасидир.
Олдимизда турган вазифа –амалдаги жамоа шартномаси бандларини ижтимоий шериклик асосида тўлиқ бажарилишига эришиш. Бежиз «қарс икки қўлдан чиқади» демайдилар. Иш берувчи билан биргаликда фаолият олиб борилса, албатта, касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари муносиб ҳимоя қилинади. Шу тариқа иш ҳам бароридан келаверади.
Муҳайё ЖУМАНИЁЗОВА,
Боғот туманидаги 3-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби
бошланғич касаба уюшма
қўмитаси раиси