Зоҳида зафар қучди

124

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Данғара туман кенгаши таълим ходимлари ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида мусобақа ташкил этди. Унда 120 нафардан зиёд таълим жонкуярлари иштирок этиб, спортнинг волейбол, 60-100 метрга югуриш, турникка тортилиш, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича беллашишди.

– Мусобақа жуда қизиқарли кечди, – дейди 19-мактаб ўқитувчиси Зоҳидахон Тошматова. – 100 метр масофага югуриш бўйича 1-ўринни қўлга киритдим. Шундай спорт мусобақалар биз, ўқитувчилар учун ҳар томонлама фойдали бўлиб, уни ташкил этаётган касаба уюшмаларига иштирокчилар номидан раҳмат айтаман.

Ғолибларга таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Данғара тумани кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Мирзажон ҚУРБОНОВ,

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси

Данғара тумани кенгаши раиси