Туркияда Турк ошхонаси ҳафталигига старт берилди

205

Дунёнинг етакчи туризм маркази 21 – 27 май кунлари бўлиб ўтадиган бир қатор тадбирларда соғлом, ижодий, чиқиндисиз ва барқарор хусусиятларига эътибор қаратган Турк ошхонасини дунёга тақдим этади. Туркиянинг ошпазлик меросини кенг аудиторияга намойиш этишни мақсад қилган Турк ошхонаси ҳафталигида мамлакатнинг етакчи ошпазлари тақдимотлари ва тадбир учун махсус тайёрланган менюлар тақдим этилади. Шу билан биргаликда меҳмонлар турк ошхоналари таомларини  татиб кўришлари мумкин.

Тадбирда дунёга машҳур бўлган мазали таомлар маркази ўзининг пазандалик меросини таништиради. Ҳар йили ўтказилиши режалаштирилган Турк ошхонаси ҳафталиги Туркиянинг барча ўзига хос сифатлари ва хусусиятлари билан мазали таомларини намойиш этади.

Зайтун мойи турк ошхона анъаналарида муҳим рол ўйнайди, чунки турк ошхоналарида кўпчилик сабзавотлар зайтун мойи билан пиширилади – бу уларнинг озуқавий қийматини сақлаб қолади.

Турк ошхонасини дунёга танитиш мақсадида онлайн Гастрономик Қўлланма ишга туширилган. Қуйида мазкур қўлланма билан танишишингиз мумкин. turkishcuisinweek.com

Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, Туркиянинг бутун дунёдаги элчихоналарида ҳам нишонланадиган ҳафталик мазкур юрт  ошхонасининг ёндашуви ва келажакка из қолдирадиган рецептлари, сифатли ингредиентларини дунёга танитиш билан бирга, кўп йиллик маданий мерос ва инсониятнинг дурдона анъаналарини ҳам кўз-кўз этади. Шу сабабли ҳафталикка хориждан машҳур ошпазлар ва журналистлар  таклиф қилинган.

Гастрономик қўлланма инглиз тилидан ташқари кўплаб тилларга, жумладан, испан ва араб тилларига «Турк ошхонаси онлайн рецептлари» номи билан таржима қилинади. Мазали турк лаззатлари оламига киришни таклиф қилиш учун мўлжалланган онлайн қўлланма оригинал рецептлар, мукофотга сазовор бўлган ва моҳир ошпазларнинг таом тайёрлаш видеолари, академиклар ва диетологларнинг маълумот берувчи мақолаларидан иборат. Турк ва инглиз тилларида мавжуд turkishcuisineweek.com бугунги кунга қадар улкан маданий ва ошпазлик тўплами сифатида эътирофга лойиқ. У кенг аудиторияни турк ошхонасига тааллуқли барча жиҳатларни қамраб олади.