Мовий саёҳат маршрутлари Туркиянинг ноёб маданий меросини ҳамда кўзни қувонтирадиган яшил ва феруза денгизларини бир пайтнинг ўзида кўриш имконияти тақдим этади.
Бу эса, тарихий маданий меросни томоша қилишни ҳамда ям-яшил денгиздан сузиб дам олишни севувчи сайёҳларни ўзига жалб қилади.
Турк Ривиераси: Ўрта ер денгизи қалбидаги табиий хазина
Турк Ривиераси Анталия, Кемер, Адрасан, Финике, Кекова, Каш, Калькан, Фетҳие ва Экинжик каби машҳур туризм марказларини ўз ичига олади. Шубҳасиз бу йўналиш, мамлакатнинг энг машҳур мовий саёҳат йўналишларидан бири ҳисобланади.
Турк Ривиерасининг илк бекати бўлган Анталия, дунёнинг етакчи дам олиш масканларидан бири ҳисобланади. Анталия дунёга машҳур пляжлари ва кўнгилочар марказларидан ташқари, шамол сўрфинги, ҳаво шарида сўрфинг, теннис, сувга шўнғиш, треккинг, тоққа чиқиш, велоспорт ва канёнда юриш каби спорт турлари тақдим этиши билан ҳам эътиборга лойиқ. Дуден, Куршунлу ва Манавгат шаршаралари эса Анталиянинг энг гўзал ва ноёб табиий бойликларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, Перге, Термессос ва Силлён каби қадимий шаҳар ҳаробалари кўплаб цивилизацияларга мезбонлик қилган мазкур минтақанинг бой тарихидан сўзлайди.Турк Ривиерасининг яна бир бекати Кемер, 52 километрлик денгиз қирғоғи чизиғидаги кўп сонли кўзни қамаштирувчи қўлтиқлари билан ҳам ажралиб туради ва саёҳатчиларни сўлим ва гўзал табиат билан ошно қилади.
Кемерда шунингдек қадимий Фаселис ва Олимпос шаҳарларининг ҳаробалари ҳам учрайди. Фаселисда сузаётган саёҳатчилар эса бир пайтнинг ўзида феруза денгиз сувлари, гўзал табиат ва қадимги даврларга оид тарихий обидаларни кўриб завқланади.
Сўғут Жумаси, Алтиняка ва Дерекўй каби баланд ҳудудлар эса ташриф буюрувчиларга сафари турларини таклиф қилади.
Шунингдек, Ликия йўлида треккинг, сувга шўнғиш, велосипед ва каноэда сузиш каби машғулотлар билан, Кемерда эса табиат билан ҳамнафас бўлиб вақт ўтказиш мумкин.
Бундан ташқари, Кемер бандаргоҳи елканли кемаларда саёҳатга чиққан саёҳатчиларни кутиб олади. Белдиби ғори ва кўрфази, Ой нури соҳили ва парки, Кириш пляжи, Чамюва пляжи, Алажасу кўрфази, Женнет кўрфази, Бўстонлик кўрфази, Текирова пляжи, Меҳметали Буку кўрфази, Бейжик Буку кўрфази ва Маден кўрфази Кемердаги энг кўзга кўринган кўрфазлардан ҳисобланади.
Каш Турк Ривиерасидаги энг машҳур портларидан бири бўлиб, Туркиядаги энг машҳур шўнғиш зоналаридан биридир. Бундан ташқари Каш, гўзал табиати билан ҳам ҳақиқий табиат ихлосманларини ўзига чорлайди.
Турк Ривиераси шунингдек парапланда учиш, канён треккинги, қирғоқ бўйлаб саёҳат қилиш, треккинг, пиёда сайр қилиш, тоғ велосипеди ва каноэда сузиш ҳам имкониятларни тақдим қилиши билан ҳам маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар орасида машҳур ҳисобланади.



