«Жазоирнинг қадимий ва замонавий архитектураси» — фотосуратларда

63

Тошкент фотосуратлар уйида «Жазоирнинг қадимий ва замонавий архитектураси» номли фотокўргазма очилди.

Унда ўрин олган 42 та фотосурат Жазоирдаги турли архитектура — юнон-рум, араб-барбар элементларидан фойдаланган ҳолда неоклассик услубда қурилган бинолар, хусусан, Жазоир жанубидаги водийда араб-андалусия меъморчилиги таъсирида шаклланган нео-маврий услубларини акс эттиради.

Кўргазманинг очилиш маросимида Жазоирнинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Носир Бушерит, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанларнинг таъкидлашича, мамлакатларимиз ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлгани муносабати билан ташкил қилинган ушбу кўргазма санъат, маданият соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришда кўприк вазифасини ўтайди, икки халқни янада яқинлаштиришга хизмат қилади.
Кўргазма 19 июнга қадар давом этади.

Қаҳрамон ҚЎЛДОШЕВ