Субсидиялар “Agro-subsidiya” ахборот тизими орқали ажратилади

273

2022 йилдан бошлаб сув тежовчи технологияларни жорий қилган ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар “Agro-subsidiya” ягона ахборот тизими орқали ажратилади.

Бу ҳақда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган анжуманда таъкидлаб ўтилди.

Қайд этилганидек, Президент 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида субсидиялар бериш юзасидан тегишли материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли орган ва ташкилотлар билан келишишнинг “Agro-subsidiya” ягона ахборот тизими жорий этилиб, амалиётга тадбиқ этилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари учун ахборот алмашинувининг шаффоф механизмини йўлга қўйиш мақсадида “Tomchi-reestr” ягона электрон реестри ишлаб чиқилиб, ишга туширилди.

Бугунги кунда 200 дан ортиқ корхона ушбу платформага тегишли ҳужжатларни онлайн шаклда киритган.

Сабина ОТАМУРОДОВА,

ЎзДЖТУ талабаси