«Ishonch» газетасининг 2022 йил 2 июлдаги сонида чоп этилган «Касаллигида керак, кексалигида керак эмас(ми?)» номли мақолага Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси қуйидагича муносабат билдирди:
«Фуқароларнинг давлат пенсия тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасида ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Қонуннинг 16-моддасига асосан ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек, ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган улар тўғрисидаги Низом асосида ишловчи тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан аниқланади.
Қонуннинг 17-моддасига асосан меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъий назар, тайинланади.
Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:

Қонуннинг 37-моддаси «а» бандига асосан 2019 йил 1 январга қадар амалда бўлган иш стажига фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини, 2019 йилнинг 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар ягона ижтимоий тўлов, 2020 йил 1 январдан ижтимоий солиқ тўланган даврлари пенсия ҳисоблашда иш стажи ҳисобида инобатга олиниши белгиланган.
Шунингдек, мазкур модданинг 4-қисмига мувофиқ, меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлигида бўлинган вақт ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 54-бандига мувофиқ, ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги иш вақти ёшга доир ёки вафот этган ногирон учун боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Фуқаро Б.Рустамовага Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани бўлими томонидан 2021 йил 15 июндан 12 йил 10 ой иш стажи ҳисобидан иш стажи тўлиқсиз чоғидаги ёшга доир пенсия тайинланган.
Президентнинг 2022 йил 29 апрелдаги 128-сонли фармонига асосан 2022 йил 1 майдан фуқаронинг пенсия миқдори 500 000 сўмга етказилган.
Фуқарога умумий асосларда ногиронлик белгилангани, амалдаги қонун талабларида фақат меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлигида бўлган вақт ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисоблаш белгилангани сабабли умумий асосларда ногиронлик пенсиясини олган даврни иш стажига қўшиб ҳисоблашнинг ҳуқуқий асоси мавжуд эмас.
Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
ижро этувчи директорининг
биринчи ўринбосари З.Турсунов
