“Қумфурушлар” жаримага тортилди

55

Хоразм вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси “қумфурушлар”га қарши кураш эълон қилди.

Хусусан, Боғот туманида ўтказилган рейд тадбирларида фуқаролар З. Б. ва М.Б. ноқонуний равишда қум қазиб олаётгани аниқланган. Уларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима қўлланилган. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати ўз телеграм каналида хабар беради.

Маълумотларга кўра, йилнинг ўтган даврида қум ва тупроқларни ноқонуний қазиб олиш билан боғлиқ назорат тадбирларида 52 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 45 та ҳуқуқбузарга нисбатан 136 миллион 800 минг сўм жарима белгиланган.  5 та ҳолат бўйича жиноят ишлари бўйича судларга, 6 ҳолатда муддати ўтган қарздорликни ундириш учун мажбурий ижро бюросига ўтказилган.

М. ТЎРАБОЕВА,

ISHONCN.UZ