Қозоғистон мактаблари беш кунлик таълимга ўтмоқда

87

Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари шанба куни дам олади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири Асхат Аймагамбетов маълум қилди.

Бироқ, бу барча мактаблар учун эмас. Уч сменали мактаблар шанба куни ҳам ишлайди.

– Биз шундай қарорга келдик: келаси йилдан бошлаб, уч сменада фаолият юритадиган мактаблардан ташқари барча мактаблар беш кунлик иш форматига ўтади. Бу мактаб директорлари, ўқитувчилар ва барча ходимларга тегишли, – дея баёнот берди вазир.

Вазир шунингдек, ўқитувчилар шанба куни дам олиши, фарзандлари билан вақт ўтказишларини кераклигини таъкидлади. Ўқитувчилар учун 56 кунлик таътил вақти ўзгаришсиз қолади.