Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро суди Ширин шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғини бекор қилиш, ишга тиклаш ва ишламай юрган кунлари учун иш ҳақи ҳамда маънавий зарарни ундириш ҳақида қарор қабул қилди.
Гап шундаки, Гўзал Рўзиева марказда дастлаб инспектор, кейинчалик, “кассир”, хўжалик мудири вазифаларида ишлаб келган. Шу кунга қадар хизмат вазифаларини бажариб келганига қарамай, 2022 йил 24 февралда Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисмининг 1-бандига кўра 2 ойдан сўнг у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш хати берилиб, ходим ишга чиқмасликка мажбур қилинади. Кейинчалик, 18 март куни Г. Рўзиева билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисми, 4-бандига асосан бекор қилинган. Ваҳоланки, ходимнинг ишга чиқмаганлигига иш берувчининг ғайриқонуний ҳаракатлари сабаб бўлган.
Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар ўз ишига тикланди ва мажбурий прогул вақти учун 2 млн. 749 минг 562 сўм иш ҳақи ва 1 млн. 100 минг сўм маънавий зарар ундирилди.
Озода МАМАДАЛИЕВА
