Депутат пора билан қўлга тушди

63

Уйчи туманида яшовчи аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, туман ҳокимлигида ишловчи шахс ундан субсидия асосида берилган ипотека кредитини олиб бериш мақсадида 500 АҚШ доллари сўраганини айтган.
Мазкур мурожаат асосида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс аёлдан 300 АҚШ доллари ҳамда 1 млн. 100 минг сўм пул олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
Суриштирув жараёнида ушбу фуқаро Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати эканлиги маълум бўлган.