Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол туманида жойлашган “Сангзор-15” ЙПХ масканида назорат тадбири олиб борилди.
Тадбир давомида Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Nexia” автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, А.Ш. бошқарувидаги ушбу автоулов юкхонасида номаълум ҳайвонга тегишли 250 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди. Ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмагани боис гўшт маҳсулотининг истеъмолга яроқлилиги аниқлангунга қадар вақтинча музхонага жойлаштирилди. Гўшт ташиш қоидасини бузган фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилди.
