Бугун пойтахтнинг Адиблар хиёбонида “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” томонидан ташкил этилган “Абадиятга айланган адабиёт” тадбири доирасида энг яхши ҳужжатли фильм ижодкорларига бош соврин – Chevrolet Cobalt автомобили топширилади.
Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамда Олий таълим муассасалари ҳамкорлигида суратга олинган фильмлар ёзувчи, кинотанқидчи, бастакор, кинорежиссёр, оператор, ОТМ вакилларидан иборат махсус ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланади.
Ғолибликка 24 та ҳужжатли фильм даъвогарлик қилмоқда.
Бош соврин кимга насиб қилгани ҳақида оқшом соат 20.00 ларда ishonch.uz да ўқийсиз!
Каналимиздан узоқлашманг!
