Тошкентда «Тез ёрдам» машинаси ЙТҲга учради

61

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида тез ёрдам машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

1963 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги «Ford» русумли тез ёрдам транспорт воситаси ва 1994 йилда туғилган Л.Ш. бошқарувидаги «Tracker» русумли транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, 25 декабрь куни тунги навбатчилик вақтида Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали 6-бўлим 900-машина ҳайдовчиси Н.А. ва шифокор С.М. Юнусобод туманида яшовчи 3,5 ёшли беморни юқумли касалликлар шифохонасига олиб борган. Тиббий гуруҳ беморни шифохонага ётқизиб, соат 02:30 ларда ортга қайтиб келаётганда туманнинг Себзор мавзеси чорраҳасига етмасдан «Tracker» машинасига урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.