2023 йилдан бошлаб WhatsApp мессенжери смартфонларнинг эскирган моделларида ишламайди. Шу сабабли, ишлаб чиқувчилар дастурий жиҳатдан баъзи моделларни қўллаб-қувватлашдан маҳрум қилишга қарор қилишган.
Сентябр ойида WhatsApp iOS 10 ва Android 4’ни қўллаб-қувватлаш тугатилганини эълон қилган эди. Мазкур дастурлар ишлашда давом этмоқда, аммо мессенжердан янгиланишларни олмаяпти. Италиядаги Gizchina мустақил тадқиқот марказига кўра, 2022 йил 31 декабрдан бошлаб смартфонларнинг 49 та моделларини минглаб қурилмалари WhatsApp’дан фойдалана олишмайди. Улар орасида iPhone, Sony Xperia ва Samsung Galaxy S каби моделлар ҳам бор.



