ОКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг Ижтимоий ҳимоя бўйича комиссияси иш режасига асосан йил дастури ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Янги йил байрами муносабати билан шашка бўйича мусобақа ташкил этилди.
Нуроний пенсионерлар уйида ташкил этилган мусобақада комбинат пенсионерлари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда А.Демидкина, Н.Косырева (СТТБ), А.Чернакова (МЭЗ)лар ғолиб бўлишди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда В.Жданов (Рух заводи), В.Тен (2-МБФ), И.Чан (Қалмоққир КБ)лар кучли учликдан жой олишди.
Ғолиблар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Феруза Бозорова,
ОКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг
Ижтимоий ҳимоя бўйича мутахассиси



