Олтинкўл тумани ҳокими Маҳамадмусо Обидов бирваракайига 19 нафар ҳоким ёрдамчисини интизомий жазога тортди. Фармойишга ҳоким биринчи ўринбосари А.Мамажоновнинг ўтган йил якуни билан паст кўрсаткичга эга бўлган ва фаолиятида камчиликларга йўл қўйган бир гуруҳ ҳоким ёрдамчиларига интизомий жазо чораси кўриш тўғрисидаги билдиргиси инобатга олинган.
Жумладан, ҳокимнинг Қашқар, Қўштепа, Ганжиравон, Ижтимоят, Намуна, Эркин, Айрончи, Миробод, Андижон, Садда, Янгичек маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ёрдамчиларига ҳайфсан берилган бўлса, Айшахонум, Гулистон, Чаққон-2, Узун кўча, Меҳнат, Иттифоқ, Кўтармачек, Шарқ юлдузи маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган ёрдамчиларга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Ҳайфсан берилган ёрдамчилар орасида Олтинкўл туманига 10 йилдан кўпроқ раҳбарлик қилган собиқ ҳоким Ғуломқодир Маматқодировнинг қизи Гулбаҳор Маматқодирова ҳам бор.
