Йил бошида “Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бўлими вилоятдаги АЁҚШлардаги 243 минг 619 литр АИ-92 маркали автобензин маҳсулотлари лаборатория текширувларидан ўтказди. Унда аниқланишича, 10 та АЁҚШ да 64 минг 317 литр АИ-80 маркали автобензин АИ-92 маркали автобензин сифатида сотилган.
Ушбу ҳолатлар бартараф этилиши таъминланиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.
Бундан аввал энергетика вазирлиги республика бўйича 109 та тадбиркорлик субъектига тегишли хусусий АЁҚШларда қатор қоидабузарликларга йўл қўйилганини (нархни асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш, кам қуйиш ва бошқа ҳолатлар) аниқлаганди.
