ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва ИЖҚК Департаменти Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тадбиркорга темир йўл орқали кўмир маҳсулотларини олиб киришда қонунда белгиланган имтиёзларни қўллаш эвазига 1.500 АҚШ доллари талаб қилган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Андижон минтақаси бўйича раҳбари, Андижон-1 станцияси бошлиғи М. М. қўлга олинди.
Маълум бўлишича, Андижон туманида фаолият олиб борувчи тадбиркор томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳани сифатли, арзон кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Қозоғистон Республикасида фаолият юритувчи “Шубарколь Премиум” АЖ билан шартнома тузиб, 7000 тонна кўмир маҳсулотини импорт қилган.
Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
