2023 йил 7 феврал 17:00 ҳолатига Туркиядаги табиий офат оқибатида 13 нафар ўзбекистонлик зилзила келтирган вайроналар остидан қидирилмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош конулхонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, аввалига 15 нафар ватандош қидирилаётган бўлган, кейинроқ эса улардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилган ва ҳозирда 13 нафар фуқарони қидирув ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, 17 нафар ватандошларни (булардан 13 таси спортчилар) зилзила содир бўлган ҳудуддан Истанбулга келишларига ёрдам кўрсатилган.
Қидирув ва ёрдам ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиядаги зилзилада бир нафар ўзбекистонлик (аёл) ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.



