Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев зилзиладан жабр кўрган Туркияга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун Ҳукуматга 1 миллион доллар ажратишни топширди. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Давлат раҳбари оғир оқибатли зилзила натижасида жабр кўрган Туркия Республикасига фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун ҳукуматга 1 миллион доллар ажратиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, Қозоғистон ваколатли органлари Туркия томони билан биргаликда табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча ёрдам кўрсатиш масаласини ҳам ўрганмоқда», – дейилади хабарда. https://t.me/aqorda_resmi/6755
Шунингдек, президент Тўқаев топшириғи билан Қозоғистон ФВВ қутқарувчиларининг яна бир гуруҳи Туркияга жўнатилган. Иккинчи гуруҳда шифокорлар ва кинология отрядларидан иборат 60 киши бор.
«Мазкур бўлинма 150 га яқин турдаги авария воситалари ва жиҳозлари, 160 дан ортиқ турдаги дори воситалари билан жўнатилмоқда», – дейилади мамлакат ФВВ хабарида.



