Уч нафар Ўзбекистон фуқароси вайроналар остидан қутқариб чиқилди

32

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси берган хабарга кўра, бугун, 8 феврал куни з нафар Ўзбекистон фуқароси зилзила келтирган вайроналар остидан чиқариб олинган.

Улар:
– 1982 йил Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган фуқаро Шотирбекова Асал Ҳатай вилоятида бинолар орасидан қутқариб чиқарилди. 
Ҳозирда илк ёрдам кўрсатилмоқда.

– Қаҳрамонмараш вилоятида бедарак йўқолгани айтилган Бойбеков Рашид Анвар ўғли, қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан олиб чиқилган ва ҳозирда “Şütçü İmam Üniversitesi Tıp Fakültesi” шифохонасига жойлаштирилган.

– 1996 йилда туғилган фуқаро Акрамжон Хошимов Малатя вилоятида вайроналар остидан қутқариб чиқарилган ва ҳозирда Медипол Мега шифохонасида даволанмоқда.