31 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган иккита кучли зилзила Туркия иқтисодиётига 84 млрд доллардан ортиқ ёки ЯИМнинг тахминан 10 фоизи миқдорида зарар келтирди (турар-жой биноларига тахминан 70,8 млрд доллар, миллий даромадга 10,4 млрд доллар).
Turkonfed ташкилоти ҳисобига кўра, ишчи кучи йўқотилишининг ўзи Туркия иқтисодиётига 2,9 млрд доллар зарар етказади.
Ҳисоботга кўра, Туркия инфратузилмасига етказилган зарар мамлакат бюджети тақчиллигини бу йилги ялпи ички маҳсулотнинг 5,4 фоизидан ошиб кетиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат президенти уй-жой қурилишини бир йил ичида якунлашини ва табиий офатдан ёрдам сифатида дастлаб 100 миллиард лира (5,3 млрд доллар) ажратилишини айтган эди.



