Андижонда туман ҳокимининг собиқ ёрдамчисига нисбатан “иш” очилди

42

Андижонда имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган собиқ ҳоким ёрдамчиси аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент берган маълумотга кўра, вилоятнинг Избоскан тумани ҳокимининг “Қ.” МФЙ бўйича собиқ ёрдамчиси Ж.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, сохта ҳужжатлар орқали 5 нафар фуқаро номига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун жами 119,5 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришган ва ушбу маблағларни Ж.Т.нинг раҳбарлигидаги МЧЖга ўтказиш орқали ўзлаштириб олган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.