Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қамоқхонадан озод этилди. Бу ҳақда ТАСС собиқ президентнинг оиласидаги манбага таяниб маълум қилди.
Унга даволаниш учун чет элга кетиши учун рухсат ҳам берилган.
Қирғизистонни 2011-2017 йилларда бошқарган Атамбаев 2019 йил 8 август куни Чуй вилоятининг Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳида деярли бир сутка давом этган махсус операция давомида қўлга олинган эди.
Ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб, собиқ президентга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан зўравонлик қўллаш, оммавий тартибсизликлар уюштириш, қотиллик уюштириш, қотилликка суиқасд, шунингдек, гаровга олишни ташкил этиш Иссиқкўл вилояти ва Қўй-Тош қишлоғида ер участкаларини ноқонуний эгаллаб олиш ва коррупция каби жиноятларда айбланган.
2020 йилда эса Атамбаев коррупцияда айбдор деб топилиб, мол-мулки мусодара қилинган ва давлат мукофотларидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йилу икки ойга озодликдан маҳрум этилган эди.



