20 февраль, душанба куни Тошкент метрополитенининг “Пахтакор” бекатида 1997 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Д.О. ўз жонига қасд қилиш ниятида ўзини поез тагига ташламоқчи бўлган. Мазкур бекат платформасида хизмат олиб бораётган Метрополитенда ХТБ Саф бўлинмалари иккинчи батальон, сафдор ходими, сафдор А.А.Далабоевнинг ҳушёрлиги ва тезкорлиги сабаб ушбу фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Аниқланишича, у ўша куни соат 19:20 ларда метронинг “Чилонзор” бекатидан поездга чиққан ва “Пахтакор” бекатига келган вақтида юқоридаги ҳолат юз берган.
Суриштирув ишлари давомида фуқаро Д.О.нинг 2016 йилдан буён руҳий-асаб касалликлари диспансерида “Шизофрения” ташхиси билан рўйхатда туриши маълум бўлган ва онаси Ф.А. воқеа жойига чақиртирилиб, фуқаро онасига соғ-саломат ҳолда топширилган.
