2022 йилнинг январидан буён Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи деярли 25 фоизга ошди. Ҳисобот даврида уй-жойларни ижарага бериш бўйича энг юқори ўсиш суръатлари Шайхонтоҳур (56,7 фоиз), Сергели (29,9 фоиз) ва Чилонзор (25,8 фоиз) туманларига тўғри келган.
Шу билан бирга, жорий йил январь ойида пойтахтда ижаранинг ўртача нархи деярли ўзгармаган ва 2022 йил декабрь ойида 1,4 фоизга бироз пасайган ҳолда 1 метр квадрат учун 10,1 долларни ташкил этган. Бунда ижаранинг энг юқори нархлари пойтахтнинг Шайхонтоҳур (15,7 долл.), Яккасарой (11,8 долл.) ва Миробод (12,2 долл.) туманларида қайд этилган.
Ижаранинг нисбатан паст нархлари эса Учтепа (8 долл.), Сергели (6,9 долл.) ва Бектемир (6 долл.) туманларида қайд этилди.
