Ўзбекистон Россия-Украина масаласида яна бетараф қолди

35

Жорий йил 23 феврал куни БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Украинага қарши урушига бағишланган махсус сессиясида кўпчилик овоз билан Украинада кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш бўйича резолюцияни қабул қилди.
БМТ ушбу резолюцияда Россияни Украина ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирган.

Бош Ассамблеянинг 141 аъзоси мазкур резолюцияни ёқлаб овоз берган бўлса, 7 та давлат (жумладан, Эритрея ва Никарагуа ҳам) қарши, 32 таси эса бетарафлигини билдириб овоз берган. 2022 йилнинг 3 март ва 12 октябрдаги худди шу мазмундаги резолюцияларга 4 та давлат қарши овоз берган эди.

Овоз беришда Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон (ЕОИИ аъзоси эмас) ва Қирғизистон, аввалгидек, яна бетараф қолди.

Бетараф қолган давлатлар орасида Хитой, Ҳиндистон ва Эрон ҳам бор.
Озарбайжон, Туркманистон ва Венесуэла каби жами 13 та давлат эса умуман овоз бермади.