АҚШ Давлат котиби Энтони Ж. Блинкен 2023 йил 28 февралдан 3 мартга қадар Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатларига сафар қилади.
28 феврал куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрига ташриф буюради ва у ерда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида Қозоғистоннинг юқори мартабали расмийлари билан учрашади. Кейин у Марказий Осиёнинг бешта давлатининг ҳар бири вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган “C5+1” форматидаги вазирлар йиғилишида иштирок этиб, Қўшма Штатларнинг Марказий Осиё давлатларининг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ҳамда минтақа билан умумий глобал муаммоларга ечимлар бўйича ҳамкорлик қилади.
“C5+1” форматидаги вазирлар йиғилишида АҚШ, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида иқтисодий, энергетика ва атроф-муҳит ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Котиб “C5+1” вазирлари доирасида Қирғизистон Республикаси, Тожикистон ва Туркманистоннинг юқори мартабали ҳукумат амалдорлари билан алоҳида учрашиб, икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилади.
Энтони Блинкен Ўзбекистонда 28 феврал – 1 март кунлари бўлади. У Ўзбекистонда бир қатор икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида расмийлар билан учрашади.
1 март куни эса АҚШ Давлат котиби Нью-Деҳлига учиб кетади.



