Интернет орқали дала ҳовли ваъда қилиб одамларни чув туширганлар аниқланди

38

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи Р.А. ариза билан мурожаат қилиб, “olx” платформасида “Дача Чимган” эълонини жойлаган номаълум шахс билан телеграм мессенжерида дала ҳовли ижараси юзасидан келишув амалга ошириб унинг банк картасига 700 минг сўм миқдоридаги пулларини ўтказиб берганлигини, аммо кўрсатилган манзилга етиб келганида номаълум шахс билан боғланиб бўлмагани, ўзига нисбатан фирибгароик қилган шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларда, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 24 ёшли Ф.Д. экани аниқланган. Ф.Д. интернет тармоғидаги турли эълон платформаларида “Дача Чимган” деб номланувчи эълонлар жойлаштириб, турли баҳоналар орқали яна бир нечта фуқаролар пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиргани ва ўз шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани маълум бўлди.

Шунингдек, шу турдаги жиноятларни амалга оширган 22 ёшли С.С. ва 25 ёшли Э.Х.лар ҳам қўлга олиниб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.