Самарқандда ҳамкасбини тўшакка таклиф қилган юрист ишдан бўшатилди

53

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиалида қатор масалалар муҳокама этилди. 

Кун тартибидан, жумладан, ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу ташкилот юристи Икром Саматов экани айтилган видеолавҳа ҳам муҳокама этилди. Мазкур видеолавҳада унинг филиал директори ўринбосарига нисбатан ахлоқсизлик қилгани тушунилади ва бу ижтимоий тармоқда аҳолининг кўплаб эътирозлари ва муҳокамаларига сабаб бўлган.

Муҳокамада томонлар фикрлари эшитилган. Одоб-ахлоқ меъёрлари ва функционал вазифалар доирасида амалга оширилиши зарур бўлган масалаларга ҳам тўхталиб ўтилган.

Муҳокама якунида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сўзга чиқиб, юридик бўлим бошлиғи Саматов Икром жамиятнинг Самарқанд ҳудудий филиали директори буйруғи билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлигини маълум қилди.

Шунингдек, муҳокамада ҳудудий филиал директори ўринбосари Г.Сайдуллаеванинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга йўллаган мурожаати доирасида, масалага ҳуқуқий баҳо берилиши билдирилди.