1876 йил 7 март куни Александр Белл биринчи бўлиб ушбу ихтирога патент олган. Яна бир ихтирочи Элайша Грей ҳам у билан бир кунда патент олиш учун ариза берган, фақат Александр ундан икки соат аввалроқ ариза бергани учун патент Беллга берилган.
Мобиль телефон ихтиросининг аҳамияти ҳам инқилобий эди. Биринчи мобиль телефонлар 1976 йилда пайдо бўлди. Улар жуда катта ва нархи ҳам жуда қиммат бўлган. 1980-йилларда Америкада 3 минг 500 долларга мобиль телефон сотиб олиш мумкин эди. Таққослаш учун, ўшанда янги “Форд Мустанг” автомобилининг нархи 6 минг 500 эди.
У АҚШда ихтиро қилинган деб айтилади, аммо мобиль телефоннинг биринчи прототипи 1973 йилда СССРда ишлаб чиқилган деган версия мавжуд. Кўпгина қизиқарли ишланмалар сингари, совет мобиль телефони ҳам дунёга номаълумлигича қолиб кетди.
МДҲ мамлакатларида мобиль телефонлар 20-асрнинг 90-йилларида кенг тарқалди. Қизиғи, олим, футуролог ва ижтимоий тадқиқотчиларнинг фикрича, келажакда смартфонлар компьютер, ноутбук ва камера каби алоҳида қурилмаларни сиқиб чиқариши мумкин. Телефонларнинг имкониятлари шунчаки монитор ва клавиатурани уларга улаб, смартфонни тўлиқ шахсий компьютерга айлантиради.
Аллақачон замонавий телефон жуда кўп маълумотларни тўплайдиган ҳақиқий тадқиқот станциясига айланган. Келажакда маълумотлар миқдори ва сифати ошади. Тўпланган маълумотлардан одамлар хатти-ҳаракатларидан тортиб зилзилаларни башорат қилиш ва об-ҳаво прогнозигача бўлган турли хил тадқиқотлар учун фойдаланиш мумкин. Банк карталари ҳам ўтмишда қолади. Смартфон ёрдамида карта ўрнига уни ишлатиб тўлашга имкон берадиган технология аллақачон мавжуд.



