Си Цзиньпиннинг айтишича, Россиянинг ядро қуролидан фойдаланишини қабул қилиб бўлмайди

34

Sky News хабарига кўра, бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон Хитой раҳбари билан учрашув якунларига асосланиб маълум қилган. У Си Цзиньпин тинчлик музокараларини имкон қадар тезроқ қайта бошлашни исташини айтиб, жаҳон ҳамжамиятини инқирознинг кучайишига йўл қўймасликка чақирган.

France 24 телеканалининг хабар беришича, Хитой раҳбари ҳам Украина тинч аҳолисининг ўққа тутилишини қоралаб, уларнинг ҳимоясини таъминлаш ва ядро қуролидан фойдаланишнинг олдини олиш зарурлигини уқтирган.

Пекин “вазиятни назоратдан чиқариб юбориши” мумкин бўлган ҳаракатлардан қочиш учун Украина инқирозида оқилоналик ва вазминлик лозимлигини таъкилади.

“Украина инқирози шароитида ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўйиш мумкин эмас”, – деди Си Цзиньпин.