Ўзбек тараққийпарвари, юртга адолат ва маърифат истаган Маҳмудхўжа Беҳбудий театр ҳақида гапирар экан, уни ибратхона, дея таърифлаган эди.
«Ишонч» портали аҳолини театрларга чорлаш мақсадида «Театр кундалиги» рукнини йўлга қўйди. Ушбу рукн орқали сиз мамлакатмиз театрларида саҳналаштирилаётган энг қизиқарли саҳна асарларининг мазмун-моҳияти тўғрисидаги таҳлилий мақолаларни ўқишингиз ҳамда уларнинг намойиш этилиш вақтидан хабардор бўлишингиз мумкин.
Масалан, айни кезларда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари “Қайнона” номли янги саҳна асари устида ишламоқдалар. Комедия жанридаги бу спектакль томошабинлар учун ажойиб совға бўлишига ишончимиз комил.
Драматург Мажид Шамхалов қаламига мансуб асардаги ролларни Гулчеҳра Носирова, Гуласал Раҳмонова, Иқбол Осиқов, Отабек Ҳақбердиев каби халқимиз севган актёр ва актирисалар ижро этишмоқда. Яқин кунларда премъераси ўтказилиши кутилаётган ушбу саҳна асари санъатсевар юртдошларимизга манзур бўлади, деган умиддамиз.
Қўшимча маълумот: бугун Муқимий театрида “Жайдари келин”, 9 апрель куни эса Айёргина аёллар” спектакллари намойиш этилади.
Билет нархлари – 30 мингдан 50 минг сўмгача.
